25.07.2019
Coca Cola Суперлигаси 14-тур доирасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви 26 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 15 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 71-38, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 52 тани ташкил этади.
Тошкентда ўтган сўнгги бешта учрашув
06.05.2018. Пахтакор – Қўқон 1912 – 1:1
14.10.2017. Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:0
11.03.2016. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:0
08.08.2015. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:1
18.03.2003. Пахтакор – Қўқон 1912 – 5:1
Бошланиш вақтлари
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви, жума куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” марказий ўйингоҳда соат 20:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 14-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Қибрай” стадионда соат 18:00да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.