25.07.2019
Ёшларимиз иккинчи давранинг биринчи ўйинини сафарда ўтказиб, мағлубиятга учрашди. “Пахтакор” ёшларига қарши кечган учрашувнинг 6-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишди. Ҳожимат Эркинов индивидуал маҳорати эвазига дарвозамизни ишғол этди. Гол ўтказиб юборгач, вакилларимиз ҳужумга зўр беришди. Бироқ, майдон эгалари ҳимояда бехато ўйнаб, барча ҳаракатларимизнинг самарасиз якунланишига сабабчи бўлишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Тимур Усмоновда қулай имконият юзага келган эди. Аммо бу қулай вазият имкониятни кўкка совурилди.
Иккинчи таймни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада Тимур Усмоновнинг зарбаси бирозгина юқоридан кетди. Муҳаммадалиев-Усмонов комбинацияси яхши чиққан эди. Афсуски, қулай имкониятдан фойдалана олмадик.
Иккинчи таймнинг бошида вакилларимиз учта яққол голли имкониятлари самарасиз якун топди. 74-дақиқада мезбонлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Дарвоза тўсини бизни навбатдаги голдан асраб қолди. 89-дақиқа рақибларимиз барибир иккинчи бор дарвозамизни ишғол этишди. Яна ўша Эркинов ҳимоячиларимизни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди – 2:0. Голдан кейин дарҳол ҳужумга отланган футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Мўминов-Баратов комбинациясидан сўнг Баратов зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Шу тариқа, ёшларимизнинг иккинчи даврадаги биринчи ўйинлари мағлубият билан тугади.
U-21 биринчилиги
14-тур
«Пахтакор» – «Қўқон-1912» – 2:0 (1:0)
Голлар: Ҳожимат Эркинов (6, 89).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 21. Тимур Усмонов, 28. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Иброҳим Аҳмаджонов, 41. Дониёр Тўлашев, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 45. Асад Комилов, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 6. Иброҳим Усмонов, 26. Абдуллох Миркомилов, 32. Шукур Мўминов, 36. Умид Муҳаммадалиев.
“Пахтакор”: Исақов, Розиев, Иминов, Мухторов, Рамазонов, Турсунов, Султонмуродов, Эркинов, И. Йўлдошев, Шамсиев, Абдусаломов
Захира: Ш. Йўлдошев, Холматов, Собиров, Ҳошимов, Мирзаев, Одилов, Эргашев, Мирсаидов.