26.07.2019
Иккинчи даврага жиддий тарзда ҳозирлик кўрган футболчиларимиз чемпионатнинг иккинчи қисмини пешқадамга қарши ўйин билан бошлашди. Ўйин бошланишидан олдин ЎзПФЛ томонидан июнь ойининг энг яхшиларни тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Ўтган ойнинг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифига айланган Драган Черан, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе энг яхши мураббийи,
Марат Бикмаев ва Игорь Сергеев фаолиятида 100 та гол ургани сабабли Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби аъзолигини билдирувчи совринларни қабул қилишди. Баҳс кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. 2-дақиқада Алижонов тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 4-дақиқада футболчиларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли кўриниш олди. Бироқ, сўнгги паллада Бердиев вазиятни қўлдан бой берди. 22-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Ҳамробеков катта тезликда дарвозамизга яқинлашди ва тўпни Жалилиддин Машариповга оширди. Жалолиддин ўз имкониятидан унумли фойланади. 40-дақиқада ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди. Игорь Сергеев вазиятдан фойдалана олмади. Бунчага эса футболчиларимизда ҳам кўплаб имкониятлар бўлганди. Улардан унумли фойдала олмадик. Тайм сўнггида Холмуҳаммедовда жуда яхши имконият бўлганди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ бўлди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар иккинчи тўпни киритишди. 48-дақиқада жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни Драган Черан боши билан дарвозамизга аниқ йўллади. 51-дақиқада ҳисоб йирик кўриниш олди. Бу сафар Марко Симич ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Машарипов голга ассистентлик қилди. Унинг бурчакдан оширган тўпини Марко боши билан дарвозага аниқ йўллади. 57-дақиқада Сайфиевнинг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозабонимизни алдаб ўтган Черан бўш дарвозага ноаниқ зарба берди. 65-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг ажойиб ҳаракатлари самарасиз якунланди. 77-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишди. Захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. 81-дақиқада майдон эгаларида яна бир вазият бўлди. Сергеевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.
Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳисобни ўзгарита олишмади ва иккинчи даврани мағлубият билан бошлашди.
Coca Cola Суперлига
14-тур
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 3:1 (1:0)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, А. Эргашев.
Назоратчи: Ноил Лутфуллин.
Комиссар: Диёр Имомхўжаев.
Голлар: Жалолиддин Машарипов (22), Драган Черан (48), Марко Симич (51). – Муҳаммаданас Ҳасанов (77).
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (2. Бобур Асқаров – 86), 20. Одил Ҳамробеков (7. Садриддин Абдуллаев – 72), 21. Марат Бикмаев (17. Достон Ҳамдамов – 61), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 55. Марко Симич (С),
Захира: 35. Санжар Қувватов, 5. Анвар Салимов, 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 19. Шохрух Маҳмудҳожиев, 29. Владимир Козак.
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов (11. Тимур Ҳакимов -69), 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (8. Муҳаммаданас Ҳасанов – 75), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (29. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 87), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.