26.07.2019
Coca Cola Суперлигаси 14-тур доирасидаги “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Виталий Ни иштирок этди.
– Бугун иккинчи даврага старт берилди. Одатда бундай паллада футболчиларга бироз қийин бўлади. Шундай бўлса-да, футболчиларимиз номдор рақибга қарши яхши ўйнашди. “Пахтакор” қандай кучга эга эканлигини барча яхши билади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Биз режа асосида ишлашда давом этамиз. Мавсумнинг иккинчи қисми энди бошланганини ҳисобга олсак, ҳали ҳаммаси олдинда. Мураббийлар штаби билан бирга вазиятдан чиқиб кетиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.