Янги футболчиларни таништирилди
the_title()

28.07.2019

Маълумки, давралар оралиғида “Қўқон-1912” жамоаси таркибига бир нечта янги футболчилар келиб қўшилишди.

Бугун Қўқондаги одатга кўра, “Марказий” стадионнинг матбуот анжуманлари ўтказиш хонасида, жамоа таркибига янги қўшилган футболчиларни таништириш маросими ўтказилди. Ушбу тадбирда “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир қатор мухлислар иштирок этишди.
Маросимни “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев очиб, дастлабки сўзни клуб президенти Бахтиёржон Толиповга берди. Жамоа раҳбари мухлисларга жамоамиз сафига иккинчи давра арафасида келиб қўшилган янги футболчилар: Отабек Ҳайдаров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Сабит Синдаров, Алишер Саматов ва Дониёр Тўлашевлар расман таништириб ўтдилар ҳамда уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.
Ким қайси рақамда тўп суради: Отабек Ҳайдаров – 91, Алишер Саматов – 72, Ҳамидулло Абдуҳамидов – 29, Сабит Синдаров – 4, Дониёр Тўлашев – 47.
Шундан сўнг Б Толипов жамоа мухлисларига давралар оралиғида жамоада олиб борилган трансферлар ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Тадбирда футболчилар номидан Алишер Саматов ҳамда Отабек Ҳайдаровларга сўз берилди. Ҳар иккала футболчи ҳам мухлислар олдида ўзларига билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратларини сарфлашга тайёр эканликларини билдиришди. Биргаликда “Қўқон-1912” жамоаси ғалабаси учун тинмай меҳнат қиламиз дейишди футболчилар.
Тадбирда шунингдек, жамоамиз бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев ҳам сўзга чиқиб, Қўқонлик футбол мухлисларига қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирди ва бундан кейин уларнинг далдалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлади.
Тадбирда иштирок этган мухлислар жамоа раҳбарияти ҳамда бош мураббийдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Бугунги маросим жуда ишчан руҳда ўтганлигини айтиб ўтиш лозим. Жамоамизнинг жонкуяр мухлислари “Қўқон-1912” жамоасининг турнир жадвалидаги ҳозирги ўрни мухлисларни ранжитаётганини , бу ҳолатдан тезроқ чиқиб кетиш лозимлигини таъкидлашди.
Тадбир сўнггида бош мураббий вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев мухлисларимиздан жамоани қийин кунларда янада фаолроқ қўллаб туришларини илтимос қилиб, уларни ишончларини оқлаш учун бор имкониятларини ишга солишини айтиб ўтди.

photo_2019-07-28_06-11-24

photo_2019-07-28_06-11-33

photo_2019-07-28_06-11-37

photo_2019-07-28_06-11-42

photo_2019-07-28_06-11-49

photo_2019-07-28_06-12-00

photo_2019-07-28_06-12-08

photo_2019-07-28_06-12-15

photo_2019-07-28_06-12-21

photo_2019-07-28_06-12-27

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО