30.07.2019
Учрашув футболчиларимиз учун омадсиз бошланди. Биринчи дақиқадаги ҳужум меҳмонларга омад келтирди. Иван Нагаев ҳисобни очди. Голдан кейин дарҳол ҳужумга отланган футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди. 7-дақиқада вакилларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рақибларимиз жарима майдончаси ичида Жамшид Ҳасановни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Ҳисобни тенглаштиргач, футболчиларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида аниқроғи, 17-дақиқада “Сўғдиёна” посбони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 27-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Санжар Рашидовнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 29-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 43-дақиқада Суҳроб Бердиев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Шу тариқа, жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни қўқонликлар анча фаол бошлашди. 52-дақиқада жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Шаҳбоз Эркинов рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади. Иккинчи бўлимнинг биринчи қисмида вакилларимиз катта устунликка эга бўлишди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар содир этилди. Бироқ улардан фойдала олмадик. 63-дақиқада меҳмонлар иккинчи тўпни киритишди. Қарши ҳужумларнинг бирида жиззахликлар дарвозамизни ишғол этишди. Кахи Махарадзе гол муаллифи бўлди. 70-дақиқада меҳмонлар учинчи голни киритишганди. Аммо тўп киритган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади. 72-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинация якунига етмай қолди. Вакилларимиз чиройли ҳужум ташкил этишганди. Ушбу вазиятда Иқбол Маликжонов рақиб жарима майдони ичида ажойиб ўйин намойиш этганини эътироф этиш лозим. Ўйининг сўнгги дақиқаларида футболчиларимизда голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келишига қарамай, ҳисобни ўзгартира олмишмади ва аламли тарзда мағлубиятга учрашди.
Coca Cola Суперлига
15-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 1:2 (1:1)
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Максим Нехочин.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (7 пен). – Иван Нагаев (1) Кахи Махарадзе (63).
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев 4.Собит Синдаров, 7. Жамшид Ҳасанов (5. Ҳожимат Эркинов – 62), 10. Қувондиқ Рўзиев (91.Отабек Ҳайдаров – 81), 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шахбоз Эркинов (11. Тимур Ҳакимов – 70), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 33. Музаффар Абдуллаев, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 72. Алишер Саматов.
“Сўғдиёна”: 27. Милан Миторович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе (8. Сирож Мелиев – 88), 7. Санжар Рашидов, 10. Шохруз Норхонов (11. Иззатилла Абдуллаев – 68), 14. Жамшид Болтабоев (97. Шаҳбоз Жўрабеков – 46), 71. Жасур Ҳасанов, 88. Иван Нагаев, 91. Никола Милинкович, 92. Шерзод Файзиев.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 6. Нуриддин Ҳасанов, 9. Ойбек Нурматов, 21. Саҳоб Рашидов, 32. Диан Тилхатов, 77. Даниэл Насриддинов.