30.07.2019
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббий вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев иштирок этди.
-Бугунги ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган эдик. Футболчиларга орқага йўл йўқ эканлигини тушунтиргандим. Гол уришни ҳаддан ташқари кўп истаганлариданми билмадим нимагадир футболчиларда вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмади. Аксинча рақибларимиз кам сонли ҳужумларини гол билан якунлашди. Агар барча вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Бугунги учрашувда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Мағлубият учун улардан узр сўрайман. Кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиламиз.