01.08.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиевнинг туғилган куни. Қўқон футболининг ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган Акрамжон ака бугун 50 ёшни қарши олишмоқда.
Акрамжон ака ўзбек футболи тараққиёти йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган фидойи инсонлардан бири саналади. У киши ҳақида қанча ёзсанг, шунча кам.
“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан у кишига сиҳат саломатлик, ойилавий тотувлик, ижодий ишларида омад тилаб қоламиз.
Туғилган кун муборак, Акрамжон ака!