Азиз Тўхтабоев: “Ўйинга қилган режамиз ўзини оқлади”
the_title()

10.08.2019

Coca Cola Суперлигаси 16-тур доирасидаги “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев иштирок этди.
– Барча ҳамюртларимизни жамоамиз номидан кириб келаётган ийди Қурбон байрами билан муборакбод этамиз. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, бугунги баҳс қийин кечишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бизга битта ғалаба етишмаётганди. Мана, бугун уни қўлга киритдик.
Собит Синдаровни яхши билганимиз боис унинг биринчи сариқ карточкасидан кейин алмаштирмасликка қарор қилгандик. Унинг ўйинга чанқоқ эканлиги сабабли Синдаровга имконият бердик. Футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради.
Тимур Кападзени ёзда жамоамизга таклиф этгандик. Унинг олдида муҳим вазифалар борлиги учун рад жавобини берганди. Ҳозир эса жамоамизга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб келмоқда.
Бугунги ўйин учун махсус режа ишлаб чиққандик. Негаки, рақибимиз ўз майдонидаги учрашувларда кўпроқ ҳужумкорликка зўр бераётганди. Шу боис беш нафар ҳимоячи билан ўйинни бошладик. Режамиз иш берганидан хурсандмиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО