13.08.2019
Ўзбекистон лига кубоги турнирида Қаршининг «Насаф» жамоасини қабул қиладиган «Қўқон-1912» жамоаси кеча Қўқондаги «Марказий» стадионида машғулот ўтказди. Азиз Тўхтабоев шогирдларининг кечаги машғулотлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Машғулотларда «Динамо»га қарши ўйинда жароҳат олган Александр Мерзляков иштирок этолмади.Хамидилло Абдухамидов ҳам жароҳатини даволаш билан банд. Шунингдек ёш иқтидор эгаси Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон U-19 терма жамоаси сафида Тожикистонда бўлаётган ҳалқаро турнирда иштирок этмоқда.Қолган барча футболчилар машғулотларда иштирок этишди. «Қўқон-1912» – «Насаф» ўйини 14-август куни, соат 17-00 да старт олади.