11.09.2019
“Қўқон-1912” – “Хўжанд” ўртасидаги Халқаро ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Виталий Левченко иштирок этди.
– Биринчидан меҳмондўст халқингизга раҳматлар айтаман. Ўзбекистонда бўлиб турганимиздан хурсандмиз.
Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Учрашув қизиқарли тарзда кечди. Бугун ўйин амалиёти кам бўлган ўйинчиларни синовдан ўтказишимиз лозим эди. Ўйлайманки, мақсадимизга эришдик. Қўқонлик футболчилар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Ажойиб муҳит, чиройли майдонда мухлисларбоп ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилдик.
Орадан йиллар ўтиб, яна Қўқонга келдим. Таассуротларим аъло даражада. Шаҳар жуда чиройли бўлиб кетибди. Ўзаро дўстлигимиз абадий бўлишини истайман. Сизларни ҳам юртимизда кутиб қоламиз.