25.09.2019
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари Тошкент шаҳрида машғулот олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Хозиргина жамоанинг бугунги машғулотлари ўз якунига етди. Футболчиларимизнинг кайфиятлари аъло даражада, улар “Металлург” билан бўладиган ўйинга яхши кайфиятда тайёргарлик кўришмоқда. Қувонарлиси жароҳатидан фориғ бўлган , тажрибали ҳимоячи Александр Мерзляков умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Демак “шунқорлар” машғулотларни тўлиқ таркибда олиб боришмоқда.
Бизни олдинда “Металлург” жамоасига қарши жуда муҳим бўлган учрашув кутиб турганини, бу ўйиндаги ғалаба турнир жадвалидаги ўрнимизни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини барча футболчиларимиз ҳис қилиб туришибди.
Азиз Тўхтабоев шогирдлари ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этишга бел боғлашган.