Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “МЕТАЛЛУРГ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

28.09.2019

 

Coca Cola Суперлигаси 21-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург”  учрашуви 30 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар

Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 19 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Саккизта учрашувда бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 30-29  жамоамиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 26 очко мавжуд.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:

13.07.2018. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1

22.04.2017. Қўқон 1912 – Металлург – 3:0

17.09.2016. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1

25.10.2015. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1

13.09.2003. Қўқон 1912 – Металлург – 4:0

23.11.2002. Қўқон 1912 – Металлург – 1:0

29.04.2000. Темирйўлчи – Металлург – 2:0

02.10.1999. Темирйўлчи – Металлург – 5:1

05.09.1998. Темирйулчи – Металлург – 1:1

 

Йирик ғалабалар

Вакилларимиз ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 20 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви, душанба куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 16:00 да старт олади. Эртага  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 21-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида соат 15:00 да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО