29.09.2019
«Қўқон-1912» ёшлар жамоаси U-21 Биринчилиги 21-тур доирасида Бекободнинг «Металлург» клубига қарши майдонга тушди. Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 15- дақиқасида ҳисоб очилди. Дарвозабонимиз ҳамда химоячимизнинг қўпол хатосидан сўнг Даврон Анваров дарвозамизни ишғол қилди.
18-дақиқада “Металлург” футболчиси дарвозамизга иккинчи тўпни ҳам осонлик билан киритди. Аброрбек Тошқўзиев гол муаллифи бўлди.
Голдан кейин вакилларимиз ҳужумкорликка зўр беришди. Бироқ бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Тайм охирида бекободликлар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди.
Иброҳим Йўлдошев тахминан 22-25 метрлардан кучли зарба билан дарвозамизни аниқ нишонга олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
64-дақиқада рақиблар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтидан Маҳмуд Қудратуллаев зарба берганди. Дарвозабонимиз тўпни қайтарганди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Аброр Тошқўзиев дарвозамизни ишғол этди.
Қолган дақиқаларда вакилларимиз кетма-кет ҳужумларни ташкил этишганига қарамай, ўйин охирига қадар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
Ўзбекистон U-21 биринчилиги
21-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 0:4 (0:3)
Ҳакамлар: Иброхим Исмоилов, Шоҳрух Аъзамов, Муҳаммадсултон Фозилов, Достон Мирзараимов.
Назротчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Даврон Анваров (15), Аброр Тошқўзиев (18, 64 пен), Иброҳим Йўлдошев (36).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Собит Синдаров, 21. Тимур Усмонов, 28. Рамз Исақов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 31. Иброҳим Мухторов, 38. Шаҳзоджон Маъмуржонов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 43. Абдухолиқ Зияев, 47. Дониёр Тўлашев, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 92. Расул Абдумўминов, 27. Жасур Ёқубов, 32. Шукур Мўминов, 37. Дилшод Самиков, 39. Бекзод Каримов, 41. Аброр Усмонов, 45. Асадбек Комилов, 96. Абдуллоҳ Юнусов, 98. Иброҳим Аҳмаджонов.
“Металлург”: 1. Зафар Сафоев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Маҳмуджон Қудратиллаев, 14. Аброр Тошқўзиев, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шахзодбек Ғофурбеков, 33. Одилбек Абдумажидов, 41. Хазратжон Турсунқулов, 43. Даврон Анваров, 44. Абдулла Ғайбуллаев, 58. Иброҳим Турғунбоев.
Захира: 16. Азизбек Маҳмудов, 23. Муҳриддин Ботиров, 24. Улуғбек Шарипов, 52. Азаматжон Абдусатторов, 57. Жасур Рустамов, 59. Фарҳод Ўткуров, 97. Суҳроб Ғайбуллаев, 98. Сарвар Солиев.