Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР

30.09.2019

Учрашув кутилганидек вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари остида бошланди. 7-дақиқада ҳисоб очилди. Футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинацияни Отабек Ҳайдаров голга айлантирди. 12-дақиқада ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. Қанотдан амалга оширилган ҳужумимиз жуда хавфли кўриниш олди. 14-дақиқада вкакилларимиз яна бир чиройли комбинацияни ижро этишди. Отабек Ҳайдаров ўта қулай имкониятни йўққа чиқарди. Тимур Ҳакимов жамоадошини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарган эди. Отабек рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. 24-дақиқада футболчиларимиз майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Рақибига қўполлик ишлатган Мурод Холмуҳаммедов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Қолган дақиқаларда жамоаларнинг ҳужумлари бесамар якунланди ва жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи тайм бошида Музаффар Музаффаров ҳисобни тенглаштирди. 49-дақиқада меҳмонларни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. 53-дақиқада бекободликлар иккинчи тўпни киритишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Зоҳид Абдуллаев гол муаллифига айланди.
69-дақиқада Шаҳбоз Эркинов бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо унга бироз аниқлик етишмади. 75-дақиқада меҳмонларда яхши имконият вужудга келди. Ислом Исоқжоновнинг зарбаси анча кучли аммо ноаниқ чиқди.
79-дақиқада бекободликлар учинчи тўпни киритишди. Бу сафар жамоасининг ҳужумини Баҳром Абдураҳимов гол билан якунлади.
88-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Жаҳонгир Аҳмадов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Қолган дақиқаларда жамоалар юзага келган имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Натижада футболчиларимиз аламли мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлишди.

Coca Cola суперлига
21-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:3 (1:0)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Шавкат Рахматов (Бухоро), Иброҳим Исмоилов (Наманган).
Назоратчи: Димитрий Роман (Тошкент).
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Отабек Ҳайдаров (7), Жағонгир Аҳмадов – 89. – Музаффар Музаффаров (48), Зоҳид Абдуллаев (54)
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 5. Хожимат Эркинов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Тимур Ҳакимов (20. Иқбол Маликжонов – 38), 14. Аваз Маматхўжаев (27. Жасур Ёқубов – 81), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 91. Отабек Ҳайдаров (22. Шаҳбоз Эркинов – 46).
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 72. Алишер Саматов.
“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 7. Суҳроб Нуруллоев (85. Баҳодир Пардаев – 46, 77. Муҳаммад Исаев – 55), 10. Ислом Исоқжонов, 11. Баҳром Абдураҳимов, 17. Музаффар Музаффаров, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Дониёр Усмонов (15. Зоҳид Абдуллаев – 46), 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 30. Андрей Шипилов, 55. Акбар Исматуллаев.
Захира: 1. Зафар Сафоев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 14. Аброр Тошқўзиев, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 70. Сергей Тумасян.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО