Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “ҚИЗИЛҚУМ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

16.10.2019

Coca Cola Суперлигаси 22-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви 18 октябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 17 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 10 та баҳсда навоийликлар қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 17-31, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 19 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 31 тани ташкил этади.

Барча учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
19.04.2019. Қизилқум – Қўқон-1912- 0:1
05.11.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1
22.09.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:0
26.05.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:1
08.03.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 0:2
19.08.2017. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1
18.03.2017. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0
09.09.2016. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:1
24.04.2016. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:3
25.09.2015. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0
09.05.2015. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1
05.10.2003. Қизилқум – Қўқон-1912 – 5:1
19.04.2003. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:3
30.11.2002. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1
16.03.2002. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:0
02.11.2000. Темирйўлчи – Қизилқум – 1:3
01.04.2000. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:2

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви, жума куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 15:15 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 22-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида соат 15:00 да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

photo_2019-10-13_13-25-38

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО