Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Азиз Тўхтабоев: “Бугун бизга омад етишади”
the_title()

23.11.2019

Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

– Бугунги ўйинга айтадиган бўлсак, рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтадиган бўлсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Футболчиларимиз охиригача курашишди. Бугун бизга омад етишмади.  Мухлисларимизга шундай об-ҳавода бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтамиз.

Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов ва Ҳожиматов Эркиновлар турли терма жамоалар йиғинида бўлиб қайтишди. Шунинг учун Ойбек ва Хожиматни захирадан майдонга туширишга қарор қилдик.

Яна бир бор айтаман бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Футболчиларга вазиятларни голга айлантиришда бироз  совуққонлик ҳам  етишмади. Қолаверса АГМК дарвозабони бугунги ўйинда жуда ишончли ўйин намойиш қилди.

Бизни олдинда иккита водий “дерби”си кутиб турибди. Водийда “дерби”лар доим жанговор ўтади. Олдиндаги ўйинларга  фақат ғалаба қозонишни кўзлаган ҳолда  тайёргарлик кўрамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО