Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ДУРАНГ ЎЙНАШДИ
the_title()

02.02.2020

Учрашув кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Футболчиларимиз илк дақиқалардан олдинга ташланишди. Бироқ 9-дақиқада ҳисобни очиш андижонликларга насиб этди. Қарши ҳужумда Пўлат Шарифов дарвозамизни ишғол этди. 14-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Дарвозабонимиз рақиб ҳужумчисини қўполлик билан тўхтатиб қолган эди. Фарҳод Соҳибжонов пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди. 37-дақиқада кетма-кет уюштиришган ҳужумларимиз гол билан якунланди. Муҳсин Норматов қулай имкониятдан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида ёшларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иброҳим Мухторов узоқ масофадаги зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим рақибларимиз учун омадли келди. 49-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаджон Умаров ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада захирадан майдонга тушган Абдуллох Юнусовнинг кучли зарбасини рақиб посбони аранг қайтариб қолди. 87-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бекзод Каримовнинг зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинчилик билан бартараф этди.
Қолган дақиқалар рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирганимизга қарамай, ҳисобни ўзгартира олмадик. Шу тариқа, ўйин жанговор дуранг билан якунланди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“С” гуруҳи
4-тур
“Андижон-2” – “Қўқон-1912-2” – 2:2 (1:2)
Ҳакамлар: Санжар Раҳмонов, Аҳрор Раҳматов, Муродхон Аъзамхонов.
Назоратчи: Ҳаким Файзиев.
Голлар: Пўлат Шарифов (9), Муҳаммад Умаров (49). – Муҳсин Норматов (37), Иброҳим Мухторов (44).
“Андижон-2”: 13. Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 4. Саидбек Миртурсунов, 5. Иззатбек Абдулҳақов, 14. Аҳмадулло Муқимжонов, 19. Абдухалил Абдураҳимов, 22. Фарҳод Соҳибжонов, 23. Фарҳод Болтабоев, 34. Оятулло Собиров, 47. Муҳаммадали Турсунов, 77. Озодбек Қаҳҳоров, 95. Пўлат Шарифов.
Захира: 1. Зуҳриддин Қаҳҳоров, 3. Машҳурбек Мирзаев, 7. Диёрбек Каримбердиев, 8. Ҳикматулло Неъматуллаев, 27. Асадбек Ҳакимов, 98. Муҳаммаджон Умаров.
«Қўқон-1912-2»: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 6. Элнур Турғунов, 11. Аброр Усмонов, 17. Билолиддин Мухторов, 27. Муҳсин Норматов, 28. Рамзбек Исақов, 29. Жамшид Адамбоев, 31. Иброҳим Мухторов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 47. Сардор Етовқўзиев.
Захира: 32. Расул Абдумўминов, 21. Абдувосит Абдурашидов, 26. Абдуллох Миркомилов, 32. Шукур Мўминов, 36. Мурод Ғанижонов, 37. Дилшод Самиқов, 39. Бекзод Каримов, 45. Абдуллох Юсунов, 88. Рустем Асанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО