ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА!
the_title()

21.08.2020

Бир неча дақиқа олдин Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК спорт мажмуаси”да Соса Соlа Суперлигаси 11-тур доирасидаги “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Афсуски пандемия туфайли футбол учрашувлари мухлисларсиз ташкил этилмоқда. Мазкур баҳс олдидан стадион тўлиқ дезинфекция қилинди.

Учрашув кутилганидек вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Илк дақиқалардан ҳужумга зўр берган қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо улардан фойдалана олишмади.

30-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга яқин келишди. Ажойиб комбинациядан сўнг, Якуба Бамба қулай имкониятни қўлдан бой берди. 38-дақиқада ваккилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рўзиевнинг узатмасидан кейин Йосовичнинг боши билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Танаффусга футболчиларимиз ҳисобни очган ҳолда чиқиб кетишлари мумкин эди. 45-дақиқада “Локо” футболчилари Бердиевни ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам пенальтига ишора қилди. Филип Райевацнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини рақиб посбони қайтаришга эришди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. 52-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинчилик билан қайтарди. 73-дақиқада вакилларимиз яна бир бор ҳисобни очишга яқинлашишди. Ушбу вазиятда захирадан майдонга тушган Норбековнинг ҳаракатлари эвазига Бамбада яхши имконият вужудга келди. Бироқ легионер футболчимизнинг зарбасига аниқлик етишмади. 75-дақиқада Темирхўжа Абдуҳолиқов дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни очди. 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳназар Норбеков боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди. 86-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов жарима тўпини голга айлантирди ва жамоамизни олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда ҳам шиддатли ҳужумларни ташкил этган футболчиларимиз иродали ғалабага эришишди. Шу тариқа, “Қўқон-1912” жамоаси “Локомотив” билан ўйинлардаги қора анъанага барҳам берди.

 

Соса Соlа Суперлигаси

11-тур

“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 1:2 (0:0)

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Абдурашид Худойберганов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Аҳмед Тиллаев.

Голлар: Темирхўжа Абдухолиқов (75). – Шоҳназар Норбеков (80), Муҳаммаданас Ҳасанов (86).

Амалга оширилмаган пенальти: Филип Райевац (45).

“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Шаҳзод Шайманов, 7. Кахи Махарадзе, 8. Вадим Афонин (6. Даврон Умиров – 64), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 19.  Авазбек Ўлмасалиев (9. Кирилл Погребняк – 85), 25. Жавоҳир Алижонов (10. Марат Бикмаев – 76), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёр Туропов, 80. Фарруҳ Иброҳимов.

Захира: 13. Рустам Нартаджиев, 5. Славко Дамьянович, 18. Иброҳим Ғанихонов, 26. Дилшоджон Комилов, 52. Жалолиддин Жумабоев, 83. Асадбек Эргашев.

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 9. Суҳроб Бердиев (13. Сардор Азимов – 90), 10. Қувондиқ Рўзиев (7. Шоҳназар Норбеков – 70), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 60, 4. Собит Синдаров – 90), 91. Якуба Бамба.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 30. Ислом Абдуллаев, 37. Муҳсин Норматов, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Бек Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО