Бахтиёр Ашурматов: “Меҳмондаги биринчи ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман”
the_title()

21.08.2020

Соса Соlа Суперлигаси 11-тур доирасидаги “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

– Бугунги баҳс асабий тарзда ўтди. Ўйин охиригача жанговор руҳда ўтди. Мураббийлар штаби ҳам сўнгги дақиқага қадар ҳаяжонда ўтирдик. Меҳмондаги биринчи ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Ушбу ғалаба билан жамоамиз раҳбарлари ва мухлисларимизни табриклайман. Ҳисоб очилгунча қадар бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб эса бундан фойдаланди. Абдуҳолиқов юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман. Улар охиргача курашишди ва ғалаба қозонишди. Биз бугун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.

Кўпчилик айтаётганидек биз 7-ўринни олиб Осиё Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳламаймиз. Биз ОЧЛ чиптасини ўзимизнинг меҳнатимиз билан қўлга киритмоқчимиз. Ҳалол йўл билан Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиб раҳбарият ва мухлисларимиз орзуларини рўёбга чиқармоқчимиз.

Ёзги трансферлар пайтида  ўнг қанот ярим ҳимояни кучайтиришни истагандик. Аммо ўзимиз истаган футболчиларни, яъни  Жавоҳир Сидиқов ҳамда Асад Собиржоновларни ололмадик. “Пахтакор” Очлда ўйнашини ҳисобга олиб бу футболчиларни  қўйворишни истамади. Бизнинг жамоамиз учун ўйнаш истагида бўлган ўйинчиларнинг шартномаси бор. Ўзимизнинг йигитлар билан вазиятдан чиқишга қарор қилдик. Лекин трансфер ойнаси якунига қадар битта футболчи олишимиз мумкин.

“Локомотив” жамоасининг янги мураббийи Дилшод Нуралиевга омад тилайман.

Мурод Холмуҳаммедовнинг ҳозирги ҳолати 90-дақиқа ўйнашга етмайди. Биз учун футболчиларимизнинг соғлиги биринчи ўринда туради. Мурод жароҳатини даволаш учун кўп вақтни ўтказди. Агар кейинги ўйинга қадар у тўлиқ тикланса, уни майдонга туширамиз ва  пенальти белгиланса бугунгидек  ҳаяжонламай  ўтирамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО