01.10.2020
Бироз аввал Кармана туманидаги “Ёшлик” стадионида, U 21 биринчилигининг 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлади. Дастлабки ҳужум жамоамиз футболчилари томонидан ташкил қилинди. 8-дақиқада Рамзбек Исақовнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди. Синдаров-Мухторов-Исақов комбинацияси чиройли бўлган эди. Биринчи бўлим давомида жамоаларда бир қатор имкониятлар бўлганига қарамай, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Айниқса, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда футболчиларимиз ҳисобни очишга яқин келишганди. Аммо Отабек Қодиров бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқада Элнур Турғуновнинг зарбасини дарвозабон аранг ушлаб олди. 65-дақиқада футболчиларимиз жуда қулай имкониятни йўққа чиқаришди. Ҳисобни очиш учун Бек Абдуллаев ҳамда Муҳсин Норматовларда қулай вазият бўлган эди. 75-дақиқада Бек Абдуллаев яқин масофадан дарвозабон турган нуқтага зарба йўллади. 79-дақиқада сен урмасанг сенга уришади деганларидек, мезбонлар ҳисобни очишди. Қанотдан узатилган тўпни Муҳаммад Жумақулов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. 86-дақиқада майдон эгалари иккинчи голни киритишди. Жахонгир Хусанов гол муаллифи бўлди.
Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, ёшларимиз Навоийда мағлуб бўлишди.
U 21 биринчилиги
18-тур
“Қизилқум” -“Қўқон-1912” – 2:0
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Дониёр Қодиров, Бунёд Турдиев, Ғанишер Самандаров.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Муҳаммад Жумақулов (79), Жаҳонгир Ҳусанов (86)
“Қизилқум”: 16. Ғолиб Бекмуродов, 2. Рамиз Бегишов, 3. Суҳроб Ярашев, 13. Руслан Веклич, 20. Хуршид Олимов, 24. Шаҳзод Туропов, 27. Жаҳонгир Ҳусанов, 34. Шаҳзод Сойибназаров, 36. Азиз Аҳмедов, 60. Шерзод Эсанов, 73. Бобомурод Бозоров.
Захира: 12. Акрам Хўджаев, 18. Оғабек Тожиев, 19. Шохрух Давронов, 30. Жасур Асадов, 31. Жалолиддин Давлатёров, 33. Муҳаммад Жумақулов, 35. Заҳриддин Абдувалиев, 40. Бобомурод Имомов, 41. Жамшид Жаббаралиев.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 28. Элнур Турғунов, 29. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 61. Отабек Қодиров, 73. Абдувосид Абдурашидов.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 34. Бекзод Каримов, 99. Бек Абдуллаев.