Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бахтиёр Ашурматов:”Биз учун чемпионат энди бошланаётгандек туюлмоқда”
the_title()

20.11.2020

Coca Cola суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
– Авваламбор, “Пахтакор”ни бу йилги мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман. Улар бу йилги мавсумда чемпионликка муносиб ўйин намойиш этишди ва бошқа жамоалардан кучли эканликларини исботлашди. Чемпионликка катта меҳнат эвазига ҳаққоний эришишди. Ўйинга келадиган бўлсак, афсуски, “Пахтакор”га қарши баҳсда шунча имкониятга эга бўлиб, ҳимояда бундай хатоларга йўл қўйиш ачинарли. Ҳимояда хатоларга йўл қўйганимиз туфайли бугун мағлубиятга учрадик.
Бугунги баҳсда вазиятлар яратиш бўйича устунлик қилган бўлса-да, рақибимиз ғалаба қозониши бу уларнинг маҳорат борида кучли эканлигини англатади. Рақибимиз яримта имкониятдан ҳам гол урмоқда. Вазият яратган ўйинчиларимиз бироз шошиб қолган бўлишлари мумкин. Ҳимоядаги хатоларга келсак, футболчиларимиз онгида “Пахтакор” кучлироқ жамоа деган фикр бўлган бўлиши мумкин. Факт шуки бугун мағлуб бўлдик. Бугун аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик, десам ҳам бўлади. Биз кўп вазиятларга эга бўлгандик.
Қолган ўйинларга йигитларни қандай тайёрлашим мумкин. “Пахтакор” билан ўйин олдидан ҳам футболчиларга биз учун мавсум энди бошланди деб айтгандим. Сўнгги турларда чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда. Энг яқин таъқибчиларимиз ҳам ғалаба қозонишмоқда. Хатоларни устида ишлаймиз дейишимиз ҳам мумкин эди. Қолган ўйинларда янада кучли иштиёқ билан майдонга тушиб, Қўқон тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эга бўламиз. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. “Локо” билан бўладиган баҳс ҳам, “водий дербилари” ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Жангаворлик ва кучли руҳият эвазига кейинги беллашувларда кутилган натижага эришишимиз мумкин. Айтганимдек, чемпионат биз учун энди бошланяпти.
Йигитларимиз ҳар бир ўйинда борларини бериб ҳаракат қилишмоқда.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор2459
2Насаф2449
3АГМК2445
4Бунёдкор2442
5Қўқон-19122438
6Сўғдиёна2434
7Локомотив2434
8Навбаҳор2433
9Металлург2433
10Машъал2423
11Қизилқум2423
12Сурхон2417
13Андижон2416
14Бухоро2414
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Металлург2458
2Пахтакор2453
3Насаф2452
4Навбаҳор2442
5АГМК2439
6Қизилқум2433
7Локомотив2431
8Бухоро2428
9Бунёдкор2428
10Андижон2424
11Сўғдиёна2421
12Сурхон2421
13Машъал2417
14Қўқон-19122416