Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Аҳрол Рисқуллаев иккинчи марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқаради

23.11.2020

25 ноябрь , чоршанба куни , Қўқондаги “Марказий” стадионида ,Coca Cola суперлигаси 24-турининг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтади.
“Қўқон-1912” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив”клубини қабул қилади. Учрашувни суперлиганинг ёш хакамларидан бири Аҳрол Рисқуллаев бошқариб борадиган бўлди.
Бунгача Аҳрол Рисқуллаев жамоамиз иштирокидаги битта ўйинни бошқарган. Суперлиганинг марказлашган холда ўтказилган 12-тур ўйинида “Қўқон-1912” жамаоси “Андижон”га қарши майдонга тушган эди. Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган қизиқарли баҳс 2-1 ҳисобида “шунқорлар”нинг ғалабаси билан ўз якунига етган. Учрашувни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги хакамлар бошқариб борган эди.
Ўйлаймизки Рисқуллаев бошқариб борадиган, навбатдаги тур доирасидаги “Локомотив”га қарши ўйинда ҳам омад футболчиларимиз томонида бўлади.
“Қўқон-1912” – “Локомотив”ўйини , 25-ноябрь куни , соат 14-30да бошланади. Футбол мухлисларини жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

ҚЎҚОН-1912 – ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Аббос Аҳроров

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО