25.11.2020
Coca Cola Суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
– Бугунги ўйин ҳақида кўп гапириш қийин. Бугунги учрашув осон бўлгани йўқ. Қўқонликлар сўнгги йилларда ўз майдонларида яхши ўйин намойиш этиб келишмоқда. Бугун уч очко ишлаганимиздан хурсандман. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Омадимиз келиб гол урдик ва жуда яхши ҳимояландик. Умуман олганда тенг ўйинда омад биз томонимизда бўлди.
Тимур Кападзе яхши мураббий эканлигини биламиз. У футболчилар билан яхши тил топишади. Футболчилар ҳам унга кўпроқ унга ишонишади. Унинг жамоага келиши жуда фойдали бўлди. Копадзенинг келиши билан биз аҳил жамоага айландик.
Кубок орқали Чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланмага эга бўлишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этганига қарамай, ёшлар ва иқтидорли ўйинлар билан кубокда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Яна бир мақсадимиз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишдир