14.09.2021
Coca Cola Суперлигаси 18-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.
– Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Курашларга бой баҳснинг гувоҳига айландик. Аслида шундай бўлишини олдиндан билгандик. Ҳар икки голни стандарт вазиятдан кейин киритдик.
Бугун йигитлар ҳақиқий характер кўрсатишди. Шунинг ҳисобига бугун дурангга эришдик. Афсуски, олдинги баҳсда кутилмаганда ўз майдонимизда мағлубиятга учрадик.
Бугунги учрашувда асосан стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишни уйлагандик. Ўйиннинг қиймати баланд эди.
Бугун биз рақибга нисбатан кўпроқ имкониятларга эга бўлдик, деб ўйлайман. Такрор айтаман ўйин жуда қизиқарли бўлди.
Кучлироқ жамоаларга қарши яхши тўп суришимизнинг сабаби, бундай жамоаларга қарши ўйинга руҳан тайёрлаш осонроқ. Бундан ташқари, ҳимоявий тактика танлаш мумкин.
Абдураимов ва Муртазоевларнинг кетиши ҳужумдаги муамммоларни келтириб чиқарди. Шунинг учун ҳужумда кўпроқ рокировакани амалга оширяпмиз.
Олдинда бизни жуда қийин бўлган ўйин кутиб турибди. Бақоев анча кучли жамоани шакллантирди.