Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Назорат ўйинида ғалаба қозондик
the_title()

12.02.2022

“Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги режа бўйича давом этмоқда.Бугун футболчиларимиз “Бухоро” жамаосига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар
Мураббийлар штаби ўйиннинг 1 бўлимида асосий таркиб футболчиларини майдонга туширишган бўлса,иккинчи бўлимда заҳирада бўлган барча футболчиларга ўйнаш имконини тақдим қилишди. Бугунги ўйинни Ойбек Рустамов, Шахзодбек Нурматов ҳамда Жамшид Хасановлар жароҳатлари боис ўтказиб юборишди. Жамоамизнинг уччала дарвозабонлари бугун майдонда 30 дақиқадан ҳаракат қилишди.
Учрашув кутилганидек футболчиларимизнинг катта  устунлигида бўлиб ўтди. Айниқса 1-бўлимда ўйин деярли майдоннинг бир томонида бўлиб ўтди. Бироқ Бухороликларнинг кам сонли хужумларидан бири дарвозамизга пенальти белгилаш билан тугади. Заҳирадан майдонга тушган дарвозабонимиз Исломжон Абдуллаев пенльтидан берилган зарбани деярли қайтаришга эришган эди. Бироқ Обид Жўрабоевнинг зарбаси кучли бўлганлиги сабабли тўп дарвозабонимизнинг қўлидан ўтиб дарвозамиз тўридан ўрин олди. Голдан  5 дақиқа ўтиб вакилларимиз чиройли хужум ташкил қилишди. Авазхон Маматхўжаевнинг узатмасидан сўнг, Жавоҳир Сидиқов ўзининг айланма зарбаси билан рақиб дарвозасига супергол киритиб, ўйиндаги ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз кўплаб голли вазиятлар ярата олишган бўлсаларда, рақиб дарвозасига бошқа гол киритиш насиб қилмади. Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланганидан 4 дақиқа ўтиб Бухороликлар ўйин қоидасини  бузишди. Майдоннинг чап томонидан йўлланган жарима зарбасидан сўнг , Бухороликлар дарвозаси олдида пайдо бўлган Санъат Шихов собиқ жамаоси дарвозасига гол киритиб ўйиндаги ҳисобни ўзгартирди. Шундан сўнг ҳам вакилларимиз кўплаб хавфли вазиятларни яратишган бўлсаларда рақиб дарвозасига бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб жамоамиз назорат ўйинида 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Қўқон-1912” – “Бухоро” 2:1

Голлар: Жавоҳир Сидиқов (39), Санъат Шихов (49) – Обид Жўрабоев (34 пенальти).

“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Мурод Холмухаммедов, Авазхон Маматхўжаев, Санъат Шихов, Дилшод Рахматуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Жавоҳир Сидиқов, Мўмин Мелиев.
Захира: Ислом Абдуллаев, Нодир Ашурматов, Илҳом Ваҳобов, Сардор Етовқўзиев, Славко Лукич, Сардор Азимов, Абдуллоҳ Юнусов, Достон Орипов, Диёрбек Жалолиддинов, Анвар Хожимирзаев

“Бухоро”: Никола Стошич, Обид Жўрабоев, Бобур Амонов, Дмитро Сидоренко, Миржалол Жумаев, Хуршид Олимов, Олег Марчук, Собит Синдаров, Файзуллобек Жуманқўзиев, Шавкат Саломов, Виктор Хомченко.
Захира: Сардор Қобулжонов, Шоҳжахон Насимов, Сардор Иззатов, Бекзод Саидов, Жамолиддин Убайдуллаев, Жасур Ҳасанов, Рустам Абдухамидов, Сардор Эминов, Анвар Жўраев, Фирдавс Асадов.

photo_2022-02-12_14-19-44 (2)

photo_2022-02-12_14-19-44 (3)

photo_2022-02-12_15-11-46

photo_2022-02-12_15-11-47

photo_2022-02-12_15-11-57

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО