13.09.2022
АГМК билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг бир кун дам олган Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси 11 сентябрь кунидан навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда машғулотларга киришишди.
“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги тур ўйинини Қарши шаҳрида “Насаф” жамоасига қарши ўтказишади.
“Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс 16 сентябрь куни, соат 18:30да, Қаршидаги “марказий” стадионида бўлиб ўтади.
Футболчиларимиз Тошкент шаҳрида 14 сентябрь кунига қадар ўз машғулотларини олиб боришади.