10.01.2023
Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари режа асосида давом этмоқда. Дастлабки ўн кунликда асосан маҳаллий ёшлар жамоа мураббийлар штабининг кўригидан ўтишади. Ёшларимиз ўртоқлик ўйинларида мураббийларимизнинг синовидан ўтадилар. Жамоамизнинг асосий футболчилари эса бироз кейинроқ таркибга қўшилишади. Мураббийларнинг режаларига кўра “Фарғона вилояти хокими кубоги” мусобақасига қадар жамоага бир нечта футболчилар келиб қўшиладилар. Бош мураббийимизнинг шорт листларидан анчагина тажрибали ва ёш футболчилар ўрин олган. Режага кўра Қўқондаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Ҳозирча про-лига вакили “Андижон СГС”, 1-лига иштирокчиси “Дўстлик”(Олтиариқ) ҳамда суперлига иштирокчисига айланган Яйпаннинг “Турон” жамоалари билан бу борада келишувга эришилган. Ўртоқлик учрашувларининг саналари ҳамда бошланиш вақтлари ҳақида алоҳида хабар берамиз. Об-ҳавонинг қандай ҳолатда бўлиши режаларга ўз таъсирини ўтказиши мумкин.