07.04.2018
Хабарингиз бор, 4 апрель куни Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов “Pepsi” компанияси вакиллари билан учрашиб, жаҳонга машҳур компания билан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ўртасида шартнома имзоланганди.
Шартномага кўра ўзбек футболи тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг титул ҳомийсига эга бўлди. Эндиликда футбол бўйича миллий чемпионатимиз “PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси” деб номланади.
Шу йилнинг 9 апрель куни соат 15:00да “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида “Pepsi”компаниясининг юртимиздаги вакиллари ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.
Анжуманда PepsiCoкомпаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили “International Beverages Tashkent” МЧЖ ҚК директори Музаффар Салижанов ва Маркетинг бўлими бошлиғи Алишер Самадов ҳамда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров қатнашишади.
Матбуот анжуманига юртимиздаги барча турдаги ОАВ вакиллари таклиф қилинади.
Манба: the-uff.com