Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий олимпия қўмиталари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришди

11.04.2018

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистон спорт вазири ва шу вақтнинг ўзида МОҚ биринчи вице-президенти ҳисобланган Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига кўра Душанбега ташриф буюрди.

Бунгача Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари ҳар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишганди. Энди эса ҳар икки мамлакат спорт соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликда иш олиб борадиган бўлди. Олимпиада ва Осиё Ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган Ўзбекистон, қўшни мамлакат спортчиларининг йирик турнирларга тайёргарлиги, маҳоратли спортчиларни етказиб бериш каби масалаларда ҳамфикр бўлишга интилади.

Учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистон спортчилари қўшма йиғинларда иштирок этиши борасида келишувга эришилди. Шунингдек, Осиё Ўйинлари олдидан Тожикистон делегацияси тайёргарликнинг бир қисмини Ўзбекистонда ўтказиши борасида келишиб олинди.

“Тожикистон спортчилари билан ҳамкорлик нафақат улар учун, балки биз учун ҳам жуда фойдалидир. Умид қиламанки, бўлажак йирик турнирларда қўшниларимиз ҳам муносиб иштирок этишади. Ана шунда бу муваффақиятларнинг бир қисмида бизнинг ҳам ҳиссамиз бор эканидан фахрланишимиз мумкин бўлади.

Қолаверса, қўшниларимиз билан илиқ муносабатларни йўлга қўйишнинг ўзи чиройли иш. Ҳар қандай мусобақа давомида биз уларга, улар бизга мухлислик қилиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, бир-биримизга суяниб туришимиз ўзаро ҳамкорлигимиз қадрини яна бир карра ошириб беради. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев илк қадамларни айнан қўшни республикалар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан бошладиларми, демак биз ҳам уларнинг ортларидан шу йўлдан юришга ҳаракат қиламиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Бир вақтнинг ўзида ЎФА биринчи вице-президенти бўлган Умид Аҳмаджонов эртага — 11 апрель куни Душанбе шаҳрида Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО