Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон – Жаҳон чемпиони!!!

16.05.2018

Москва шаҳри мезбонлигида ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ўз якунига етди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Финал учрашувида ўзбекистонлик қора кўзлар Покистон билан тўқнаш келди. Асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунига етган учрашув пенальтилар сериясига қадар етиб борди. Унда футболчиларимиз рақибларидан устун ҳаракат қилди.

Ўзбекистон термасининг сўнгги зарбасини дарвозабон Сергей Исломов аниқ йўллади. Кейин эса ўзи рақибининг зарбасини қайтариб, қаҳрамонга айланди. Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига амалдаги ғолиб сифатида ташриф буюрганди. Энди эса мундиал тахтига ўзбекистонлик футболчилар чиқишди.

Қуйида мамлакатимизга қаҳрамонлик тўни билан қайтаётган футболчилар ва мураббийлар билан танишинг:

Дарвозабон:
Исламов Сергей

Футболчилар:
Шаплов Данил
Очилов Жохонгир
Эргашбоев Тоир
Котов Руслан
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз
Шамшилов Эдгар
Сон Салим

Бош мураббий: Асадов Жамшид

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО