Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ТЎРТ НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАЛАРДАН ТАКЛИФ ОЛИШДИ

19.03.2018

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий сайтида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ўртоқлик учрашувлари учун жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, ҳар икки терма жамоага “Қўқон-1912”нинг тўрт нафар аъзоси таклиф этилди.

Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувига чақирув олди.

DSC_5853 копия

Суперлига ўйинларида ўзини кўрсата олган Муҳаммаданас Ҳасанов, Осиё чемпиони Ойбек Рустамов ва жамоамизнинг яна бир иқтидорли ўйинчиси Аваз Маматхўжаевлар Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Кения  билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига таклиф этилган.

 

DSC_2629 копия

Футболчиларимизга терма жамоаларимиздаги фаолиятларига омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
U-21 биринчилиги