12.04.2018
АГМК –“Қўқон-1912” учрашувидан кейин “Спорт ТВ” ходимига бугун туғилган кунини нишонлаган жамоамиз етакчиларидан бири Суҳроб Бердиевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.
– Бугун ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, бир очко олишга эришдик. Бу биз учун яхши натижа ҳисобланади. Бугун қўлга киритган бир очко мавсум охирида бизга асқотиши аниқ. Бугун АГМК мезбон бўлгани учун кўпроқ ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Биз ҳам ўз майдонимиздаги баҳсларда шундай ўйнашга интиламиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.