Бугун Қўқонда яна бир тарихий кун

17.04.2018

Жорий йилда ўзбек футболининг ватани бўлмиш Қўқонда тарихий воқеалар кўп бўлди.  Хусусан, “Қўқон-1912” клуби қошида футзал ва аёллар жамоалари ташкил этилди. Қолаверса, Қўқондаги “Марказий” стадионнинг гўзал қиёфага келди.

Бугун Қўқон футболида яна бир тарихий сана – бугун “Қўқон-1912” аёллар жамоаси Ўзбекистон чемпионати доирасидаги ўзининг биринчи уй учрашувини ўтказади. Бугун Мирсаид Миролимов шогирдлари мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири – “Андижанка”ка қарши майдонга тушади.

Учрашув Учкўприк туманидаги “Марказий” стадионда соат 16:00да бошланади. Бундан олдин эса аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатининг очилиш маросими ўтказилади.

Барча мухлисларимизнинг стадионга чорлаб қоламиз.

 

Футбол бўйича

аёллар ўртасидаги

Ўзбекистон чемпионати

3-тур

“Қўқон-1912” – “Андижанка”

Ҳакамлар: Г.Жўраев (Наманган), Э.Турсунов (Наманган), И.Носиров (Наманган), Ш.Аъшамов (Фарғона).

Назоратчи – Ш.Бозоров (Наманган).

Комиссар – М.Садик-Ахунов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО