Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Фарғонада “ЎФА Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди

09.03.2018

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 5-9 март кунлари Фарғонада  «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги тўртта Олий таълим муассалари жамоалари иштирок этишди. Булар Фарғона давлат Униветситетининг “ФарДУ”, Фарғона политехника институтининг “ФарПИ”, Тошкент Ахборот Техонологиялари Университетининг Фарғона филаиалининг “ТАТУ” ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг Фарғона филиалининг “ТТАФФ” жамоаларидир.

Талабалар Фарғона футбол академиясига қарашли майдонда ўзаро икки даврали тизимда кураш олиб боришди. Мусобақалар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, унда талабалар ўз маҳоратларини намойш этишга ҳаракат қилишди.

Ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, биринчи ўрин “ФарДУ” жамоасига насиб этди. Фарғона давлат универститети талабалари биринчи босқич ғолиби сифатида 2-босқичга йўлланма олишди. Энди улар Наманган ва Андижон вилоятида биринчи ўринни олган жамоалар билан майдонга тушишади.

Тан олиш лозим, ЎФАнинг мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш борасида олиб бораётган тизимли ислоҳотлари барчани бирдек қувонтирмоқда. ЎФА раҳбарлари оммавий футболни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу борада ассоциацияси раҳбарлари бир қатор ташкилотлар билан меморандумлар имзолагани ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Албатта, бу ислоҳаотлар яқин орада ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Талабалар ўртасида бўлиб ўтаётган “ЎФА Кубоги” баҳслари орқали спортсевар талабалар ўз имкониятларини чамалаб олиш билан бир қаторда ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этишдан иборат.

 

«ЎФА Кубоги» Фарғона вилояти

1-босқич якунлари:

1-ўрин ФарДУ

2-ўрин ФарПИ

3-ўрин ТТАФФ

4-ўрин ТАТУ

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО