Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФАРҒОНАДА БОЛАЛАР ФУТБОЛ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

16.04.2018

2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техонологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ва тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилаётган шижоатли ёшларга ўзгача куч бағишлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори ҳам мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш учун ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган ёшларнинг ғайратига-ғайрат қўшгани шубҳасиз.

15 апрель куни Фарғонада мана шундай ғамхўрликларнинг самараси улароқ янги “Реал Спорт” инновацион футбол клуби қошидаги болалар футбол мактаби ўз фаолиятини бошлади. Фарғоналик уч нафар ёш ва шижоати баланд тадбиркорлар томонидан ташкил этилган ушбу спорт масканида 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болакайлар футбол сирларини ўрганиб боришади. Уларга тўрт нафар ОФКнинг “С” лицензиясига эга бўлган мураббийлар таҳсил беришади. Булар Жасурбек Мирзабоев, Фаррух Адилов, Шоҳжаҳон Тўхтасинов ва Жавоҳир Ҳакимовлардир.

Кеча ушбу масканда болалар футбол мактабининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим юқори савияда ўтказилди. Даставвал футбол клуби ва мактаби жойлашган Фарғона шаҳар “Тўқимачилар” истироҳат боғида болажонлар учун концерт дастури ташкил этилди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакиллари иштирок этишди. Бундан ташқари, маросимда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали мухбири Беҳзод Жўрабоев ҳам “Футбол инфо” журнали муҳаррири Мирзоҳид Мирзаевлар ҳам қатнашишди.

Очилиш маросими сўнггида “Реал Спорт” инновацион футбол клуби қошида ташкил этилган болалар футбол мактабига биринчилардан бўлиб аъзо бўлган 50 нафар ёш футболчиларга клуб футболкалари совға сифатида тақдим этилди. Шундан кейин болажонлар ўз ёши тоифасига ажратилиб, машғулотлар олиб борилди. Машғулот жараёнини ота-оналар бевосита кузатиб боришди.

— Юртимизда спортга, хусусан, футболга бўлган юскак эътибор бизни мана шундай ғояларимизни амалга оширишга сабаб бўлди, дейди “Реал Спорт” инновацион футбол клуби директори Шуҳрат Эгамбердиев. – Клубимиз қошидаги болалар футбол мактабининг асосий мақсади ўсиб бораётган ёш авлодни соғлом бўлиб вояга етишишга, келажакда профессионал ўйинчи сифатида улкан ютуқларни қўлга киритишида кўмаклашишдан иборат. Футбол мактаби мураббийлари жажжи футболчилардан келажакда Осиё ва Жаҳон чемпионлари етишиб чиқишлари учун енг шимариб ишга киришишган. Режаларимиз, қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Бизнинг футбол мактабимизда таҳсил олаётганлар орасида профессионал футболчилар етишиб чиқиши ва келажакда юртимиз шарафини Жаҳон ареналида муносиб ҳимоя қилиши йўлида тинимсиз меҳнат қилишга тайёрмиз. Яна бир мақсадимиз-тарбияланувчиларимизни дунёнинг машҳур жамоаларининг етакчи ўйинчиларига айлантиришдир.

Чиндан ҳам, Фарғона шаҳрида биринчи марта жажжи болажонлар учун мўлжалланган футбол мактаби улкан мақсадлар йўлида ўз ишини бошлади. Ушбу максанда мураббийлик қилаётган мутахассислар эса ўз ишининг ўсталари саналишади.

 

Бугун фарғоналик жажжи футболчиларнинг қувончи чексиз. Улар “миллионлар ўйини” сир-асрорларини ўрганишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Фарғоналик ёш тадбиркорлар бошлаган улкан ишларига ривож тилаб қоламиз.

Айтганча, футбол мактабида машғулотлар ҳар куни икки маҳал ўтказилади. Болаларга ўз ёшидан келиб чиққан ҳолда вазифалар берилади.

Аброр Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО