“Олмалиқ ” – “Қўқон-1912” превью

24.06.2017

Биринчи давранинг сўнгги учрашувини вакилларимиз худди ўтган йилдаги каби Олмалиқда “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 25 июнь куни бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Олмалиқ ” ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада тўртта марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Учта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган.

Тўплар нисбати 7-5 “Олмалиқ” фойдасига.

 

Ҳакамлар

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 15-турда ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра, биринчи даврадаги сўнгги учрашувимизни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Азиз Асимов ушбу мавсумда бир марта жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлаган. Ушбу рефери 2-тур доирасидаги “Обод” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган.

 

Олий лига
15-тур

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

 

Бошланиш вақтлари

Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 19:00да бошланди. Бугун эса бу икки жамоа ўринбосарлари баҳси ўтказилади. Ушбу учрашув ҳам соат 17:45 да бошланиши режалаштирилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Nasaf1022
2OKMK922
3Dinamo919
4Navbahor1017
5Bunyodkor1016
6Neftchi815
7Paxtakor1015
8Surxon1013
9Qo'qon-19121012
10Xorazm911
11Qizilqum911
12Mash'al1011
13andijon109
14So'g'diyona108
U-21 биринчилиги
#КлубЎО