Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Футзалчиларимиз яна ютқазишди

07.04.2018

Тошкентдаги «Бунёдкор» академияси залида, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. Олимжон Юлдашев бошчилигидаги футзалчиларимиз “Пахтакор”га қарши майдонга тушишди.

Ўйинда мезбонлар 7:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу жамоаларнинг кечаги баҳсида 7:1 ҳисоби қайд этилган эди. Бу сафар ҳам майдон эгалари еттита тўп киритишли.

Айтганча, “Пахтакор» таркибида футзалчилар – Д. Ирсалиев, А. Хазратқулов, Т. Сидиров, Ф. Фахритдинов, А. Иброҳимовлар  Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси саналишади. Бизнинг жамоамиз эса янгидан шаклланган.  Футзалчиларимиз навбатдани турни 11-12 апрель кунлари ўз майдонларида Қаршининг «Насаф» жамоасига қарши ўтказишади.

 

Футзал бўйича

Ўзбекистон чемпионати

2-тур

«Пахтакор» – «Қўқон-1912» 7-3

«Қўқон-1912»: Абдураҳмон Зияев, Лазиз Сафоев, Алишер Тўхтабоев,Пўлат Қирғизов, Рустам Аъзамов.

Захира: Ашуров, Холиқов, Шукуруллаев, Валиев, Меибариев, Каримов, Эгамбердиев, Абдурауфов

“Пахтакор”: Ҳазратқулов, Ирсалиев (с), Файзуллаев, Фахриддинов, Сидиров.

Захира: Миралиев, Локтионов, Зайниддинов, Шобаҳромов, Мирҳамидов, Иброҳимов, Ражабов, Элибоев, Зоиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО