ҒАЛАБАГА ТЕНГ ДУРАНГ

07.04.2018

Суперлиганинг ҳар бир ўйини қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтаётгани мухлислар учун айни муддао бўлди.  Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. “Локо”даги беллашув марказий ўйин мақомига эга эди.

Учрашув футболчиларимиз учун омадли бошланди. 7-дақиқада “Локо” ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Жавоҳир Сидиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди.

17-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Стандарт вазиятдан “Локо” футболчилари унумли фойдаланишди. Ҳимояичимиз Александр Мерзляков тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўлиб, ўз дарвозасини ишғол этди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа ҳам хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи таймни мезбонлар шиддатли бошлашди. Ўз навбатида вакилларимиз ҳам қарши ҳужумларда хавфли ҳужумларни ташкил этиб туришди.

63-дақиқада футболчиларимиз яхши имконият ҳосил қилишди. Аммо сўнгги паллада Баҳодир Пардаев имкониятни қўлдан бой берди.

77-дақиқада майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди.  Ўткир Юсупов маҳорат кўрсатди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Сардор Рашидов жарима майдончамиз ичида Ўткир Юсупов билан тўқнашиб кетди. Ҳакам аввалига дарвозамизга пенальти белгилади. Қанот ҳаками эса ушбу вазиятда дарвозабон қоидани бузмаганини, бу ерда пенальти йўқлигини бош ҳакамга айтди. Натижада мезбонлар бурчак зарбаси билан чекланишди. Қанот ҳаками Равиль Шояхметов ўз ишини аъло даражада бажарганини эътироф этиш жоиз.

85-дақиқада Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Ўйин якунида “Локомотив” ҳужумчиси Нивалдо бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

Ушбу учрашувнинг энг яхши ўйинчиси – Ўткир Юсупов бўлди. У бир неча марта жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Шу тариқа, футболчиларимиз мамлакат чемпионига қарши кечган ўйинда мардонавор ўйин намойиш этган ҳолда ғалабага тенг дурангга эришишди.

 

Суперлига

5-тур

“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 1:1 (1:1)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Худойберганов (Тошкент).

Назоратчи – А. Попов (Тошкент).

Комиссар – Б. Маметов.

Голлар: Александр Мерзляков – 17 (автогол). – Мурод Холмуҳаммедов – 7 (пен),

 “Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 6. Нивалло, 7. Садриддин Абдуллаев (27. Сардор Рашидов-31, 19. Ҳусниддин Ғофуров-84),Марат Бикмаев, 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Игорь Йелич.

Захира: 12. Маъмур Икромов, 4. Бобур Йўлдошев, 8. Шерзод Каримов, 14. Азиз Аманов, 18. Фарҳод Бекмуродов, 77. Диёр Туропов, 99. Чо Сук Жае.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов (19. Суҳроб Бердиев-54), 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-67), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо-61).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 29. Игорь Таран.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО