07.04.2018
“Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Бугун чемпионатимизнинг энг кучли жамоасига қарши тўп сурдик. “Локомотив” яхши шаклланган жамоа, улар ўтган йили чемпион бўлишди. Бугун чемпиондан очко олдик. Шуни билган ҳолда бугун ҳужумкор футболдан бироз воз кечиб ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Лекин биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга ўтириб қолдик. Шунинг учун танаффусда футболчиларимга олдинроқда ўйнашни тушунтирдим. Машғулотлар давомида асосан қарши ҳужумлар борасида иш олиб бордик. Бундан ташқари, бизда рақибга нисбатан кўпроқ дам олиш имконияти бўлди. Футболчиларимга раҳмат айтаман, улар иккинчи бўлимда кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Вазиятлар тўғрисида айтадиган бўлсам, ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш имконияти бор эди. Икки жамоада ҳам хатолар бўлди. Бу футбол – бунда хатолар бўлади.
“Локомотив”га кейинги ўйинларда омад тилайман.