Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Футзал. Акбар Усмоновга U-20 ОЧнинг “Энг яхши тўпурари” соврини топширилди

27.01.2018

Ўтган йили Тайландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган эди.

Ўша мусобақада терма жамоамиз ҳужумчиси Акбар Усмонов 13та гол билан Осиё чемпионатининг тўпурарига айланганди. Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Акбар Усмоновга ушбу совринни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ЎФА вице-президенти Шоакром Исроилов совринни терма жамоамиз ҳужумчисига тақдим этди.

“Мусобақа тўпурари бўлиш жуда ёқимли. Бу соврин менга катта масъулият юклайди. Келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоамиз таркибида кўплаб голлар киритишни мақсад қилиб қўйганман. Ўз ўйиним билан мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Августда бўлиб ўтадиган футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасида “Олмалиқ” таркибида яхши натижалар қайд этиш ниятидаман”, – дейди Акбар Усмонов.

Акбар Усмонов 2014 йил фаолиятини “Пахтакор” футзал жамоасида бошлаган. 2016 йилда “Олмалиқ” билан шартнома имзолаган. 2017 йилги мавсумни “Ардус” таркибида ижара асосида ўтказиб, кейин яна “Олмалиқ” таркибига қайтган. Ўзбекистон U-20 таркибида Осиё чемпионатида қатнашиб, энг яхши тўпурар бўлган.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО