Уругвай футбол ассоциацияси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини тасдиқлади

11.03.2018

Аввалроқ Ўзбекистон Миллий терма жамоаси жорий йилнинг 7 июнь куни сафарда Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик. Бу хабарни Уругвай футбол Ассоциацияси ҳам ўз сайтида тасдиқлади.

“Уругвай миллий терма жамоаси Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарликни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйин билан ўтказади. Учрашув 7 июнь пайшанба куни соат 20:00да (маҳаллий вақт) “Centenario” ўйингоҳида бўлиб ўтади”, – дейилади хабарда.

Шу пайтга қадар Уругвай ва Ўзбекистоннинг миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишмаган. Бу учрашув икки миллий терма жамоа тарихидаги биринчи ўйин бўлади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm26
2OKMK26
3Navbahor24
4Bunyodkor24
5Dinamo24
6Nasaf24
7Buxoro23
8Qizilqum23
9Neftchi22
10Andijon22
11Qo'qon-191222
12Paxtakor10
13Mash'al10
14Sho'rtan20
U-21 биринчилиги
#КлубЎО