Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Азиз Тўхтабоев: “Ҳеч бир ғалаба осонликча бўлмайди”
the_title()

17.08.2019

Coca Cola суперлига  17-тур доирасидаги  «Қўқон-1912» – «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси  Азиз Тўхтабоев қатнашди.

  • Ўйинда тезкор гол киритдик. Кейин рақиб футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Бутун ўйин давомида футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳеч бир ғалаба осонликча бўлмайди. Бугунги ғалабамизда мухлисларимизнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди.Вазиятлардан фойдаланишда бироз камчиликларимиз бор. Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти. Улар голли вазиятларда бироз шошилиб қолишди. Акс ҳолда бугун ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди.

Бугунги ўйинда Авазхон Маматхўжаев ҳар иккала голда ҳам иштирок этди. Унинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Унинг бунданда яхши ўйинлари ҳали олдинда.

Мухлисларимиз ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қолардим. Чунки ёшлар жуда таъсирчан бўлади, уларни ҳозир қўллаб турсак ўйинлари янада очилади деб ўйлайман.

Бугун майдонда ўйнаган барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Иккинчи давра арафасида жамоамиз сафига келиб қўшилган ёш футболчилар жамоамизга тезда мослашишди. Улардан ҳали умидимиз катта. Синдаров ҳамда Аҳмадовларнинг ўйини бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Жамоамизда ички муҳит айни кунларда жуда ажойиб . Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга бош эгиб таъзим қиламан.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО