Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АНВАРЖОН ОХУНОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ !
the_title()

07.08.2020

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадион сухандони, ҳақиқий маънодаги Қўқон овози , Анваржон ака Охуновнинг туғилган кунлари.

Қўқон футболининг тирик архиви, футбол билимдони, соҳир овоз соҳиби, устоз журналист Анваржон ака бугун табаррук 66 ёшни қарши олдилар. Анваржон ака ўз ҳаётини футболга баxшида қилган инсон. Қўқонлик футбол мухлислари “Марказий” стадионга келишгач, Анваржон аканинг овозларини эшитишга ўрганиб кетишган. Анваржон ака ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси бўлган шарҳловчи Ахбор Имомхўжаевни ўзларига устоз деб биладилар.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббий ва футболчилар шунингдек “Марказий” стадион ходимлари номидан ва кўп минг сонли футбол мухлислари номидан Анваржон акани бугунги таваллуд айёмлари билан табриклаймиз !
Анваржон акага узоқ умр , соғлик, оилаларига файзу-барака тилаймиз. Яна узоқ йиллар Қўқондаги “Марказий” стадион карнайларида Анваржон ака Охуновнинг овозлари жаранглаб туришини яратгандан сўраб қоламиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО