Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Қатарга қарши ўртоқлик ўйинлари бекор қилинди

19.08.2017

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар U-16 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирганди.

Мазкур учрашувлар 19 ва 21 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ташкилотчи томон – Қатар футбол ассоциацияси режалари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Шу сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қатарга йўл олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар термаси 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёрланмоқда. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО