Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ ЖИДДИЙ РАҚИБГА ҚАРШИ

30.03.2018

Бугун Қўқон футболи тарихида янги саҳифа очилади десак муболаға бўлмайди. “Қўқон-1912” футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионатидаги ўз иштирокини бошлайди. Олимжон Йўлдашев бошчилигидаги футзалчиларимизнинг биринчи рақиби анча жиддий – АГМК.

Ушбу жамоа сафида Ўзбекистон футзал терма жамоасининг бир қатор аъзолари тўп суришади.

1-тур ўйинлари 30 ва 31 март кунлари  Қўқон шаҳар 2-сонли болалар спорт мактаби залида бўлиб ўтади.  Бугунги учрашув соат 13:00да бошланади.

Номдор рақибга қарши ўйинларда футзалчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК ўйинларни қуйидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

 

30 март

“Қўқон-1912” – АГМК

Ҳакамлар: Ш.Муҳитдинов (Тошкент), А.Маматов (Қарши), С.Нишонбоев (Тошкент), С.Раҳмонов (Фарғона).

Назоратчи– Ш.Аллаев (Жиззах).

Комиссар – М.Саидқосимов.

 

31 март

“Қўқон-1912” – АГМК

Ҳакамлар: С.Нишонбоев (Тошкент), Ш.Муҳитдинов (Тошкент), С.Раҳмонов (Фарғона), А.Маматов (Қарши).

Назоратчи –Ш.Аллаев (Жиззах).

Комиссар– М.Саидқосимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО