Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” превью

17.11.2017

19 ноябрь куни  жамоамиз Олий лига 29-тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларга назар ташлаймиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лига доирасида 21 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 10 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Еттита ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 35-26, “Сўғдиёна” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 34 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 25 очкони ташкил этади.

 

Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:

29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

26.06.2015 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

14.09.2002 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

10.05.2000 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 3:2

25.09.1999 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

 

Ҳакамлар

19 ноябрь куни Жиззахда бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилди.

 

Олий лига

29-тур

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов

 

Бошланиш вақтлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс якшанба куни соат 14:00да бошланади. Ўринбосарлар ўйини эса шанба куни соат 14:00да бошланиши режалаштирилган.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО