Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 25-учрашув арафасида

09.05.2018

Эртага  Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. 10 май куни вилоятимизнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912”  ва “Нефтчи” майдонга тушади.

Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 24 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 67:31. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 14 очкони қўлга киритган.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

26.08.2017 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 3:1

22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1

19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2

20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4

03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

Факт: ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувида вакилларимизнинг қўли баланд келган.

 

Ҳакамлар

Қўқондаги бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам 3-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган.

 

Pepsi Суперлига

11-тур.

“Қўқон” – 1912 (Қўқон) – “Нефтчи” (Фарғона)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон),

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент)

 

Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 май куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30да бошланади. Бугун эса  ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда старт олади.

Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО