Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚАРШИДА ҲАМ МАҒЛУБ БЎЛДИК
the_title()

18.05.2019

Мазкур жамоалар ўтган мавсумда ўзаро тўртта учрашув ўтказишганди. Ўйинларнинг учтасида дуранг натижа қайд этилган бўлса, битта баҳсда қаршиликлар ғалаба қозонишганди. Қарши шаҳрида бўлган сўнгги учрашувда томонлар муроса йўлини танлашганди. Бу сафарги беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди.

6-дақиқада Ойбек Рустамов ҳимояда хатога йўл қўйган эди, мезбонлар ҳам зарбада янглишишди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Боян Кнежевич маҳорат кўрсатиб, рақиб зарбасини қайтариб қолди. Учрашувни шиддатли ҳужумлар билан бошланган мезбонлар 15-дақиқада ҳисобни очишлари мумкин эди. Хумоюн Муртозоев дарвозабонимиз билан бирга-бирга вазиятга чиқиб ноаниқ зарба йўллади. 39-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни очиш учун қулай имконият вужудга келди. Бурчак зарбасидан кейин Эркиновнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Биринчи таймнинг қолган дақиқаларидаги ҳужумлар ҳам самара келтирмади ва жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимни анча шиддатли тарзда бошлаган майдон эгалари 55 ва 56-дақиқаларда дарвозамизни икки марта ишғол этишди. Ҳар икки голга Хумоюн Муртазоев муаллифлик қилди. 70-дақиқада Қувондиқ Рўзиевда яхши имконият юзага келганди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 81-дақиқада Суҳроб Бердиев рақиб жарима майдончаси ичида чиройли ўйнади, бироқ сўнгги паллада дарвозабон чаққонлик қилди. 85-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди.

Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз у катта куч билан олдинга нтилишларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.

 

Coca Cola Суперлига

9-тур

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Равил Шояҳмитов, Александр Буров, Аҳмаджон Эргашев.

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Саид Шохруҳ.

Голлар: Хумоюн Муртозоев (55, 56).

“Насаф”: 1. Умид Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азиз Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Хумоюн Муртазоев (10. Бобур Абдухолиқов – 82), 14. Шароф Муҳиддинов (22. Акмал Мозговой – 77), 17. Дониёр Нарзуллаев (77. Ойбек Бозоров – 76), 18. Бобур Давлатов, 27. Ислом Рашидхонов, 28. Хуршид Мухторов, 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 15. Жўрабек Маннонов, 16. Алишер Юсупов, 19. Сардор Абдураимов, 34. Шерзод Насруллаев.

“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов (21. Тимур Усмонов – 67), 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов (17. Бехруз Садиллоев – 60), 22. Шахбоз Эркинов (11. Тимур Ҳакимов – 86), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Аваз Маматхўжаев, 55. Милош Николич.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО