Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қўқонда хотира турнири старт олди.
the_title()

20.05.2019

Қўқон шаҳрида болалар футболига бўлган эътибор йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Шаҳарда турли ёшдаги болалар ўртасида футбол турнирлари ўтказиш анъанага айланиб бормоқда.
Бугун Қўқонда “9-май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан футбол академиялари, профессионал футбол клублари тасарруфидаги футбол мактаблари ҳамда спорт мактабларининг футбол бўлими тарбияланувчилари ўртасида , “Қўқон-1912” (Темирйўлчи) жамоасининг собиқ футболчиси ва ички ишлар ходими, марҳум Назаров Аброр Ўлмасович хотирасига бағишланган турнир старт олди. Мусобақада 2007-2010 йилларда туғилган болалардан иборат 6 жамоа иштирок этмоқда. “Қўқон-1912”, “Кимёгар” (Қўқон), “Дўстлик” (Тўрақўрғон), “Яйпан” (Яйпан), “Фаровон” (Марғилон) ҳамда “Парвоз”(Учкўприк) жамоалари 4 кун мобайнида ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Мусобақада ҳар бир жамоа иккитадан таркиб билан иштирок этишмоқда.
Бугун мусобақада дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.
“Қўқон1912” – “Кимёгар” 3-0 (2007-2008 йиллар)
“Фаровон” – “Парвоз” 3-0 (2009-2010 йиллар)
“Парвоз” – “Фаровон” 1-0 (2007-2008 йиллар)
“Дўстлик” – “Қўқон-1912” 1-0 (2009-2010 йиллар)
“Қўқон-1912” – “Дўстлик” 4-0 (2007-2008 йиллар)
Учрашувлар Қўқон шаҳридаги “Маиший” коллежига қарашли стадионда бўлиб ўтмоқда.
Қуйида мусобақанинг дастлабки кунидан олинган суратларни томоша қилинг.
Акрамжон Мамадалиев тайёрлади.
Суратлар муаллифи Комилжон Хамидов.

photo_2019-05-20_15-21-09

photo_2019-05-20_15-21-49

photo_2019-05-20_15-21-53

photo_2019-05-20_15-21-57

photo_2019-05-20_15-22-31

photo_2019-05-20_15-22-37

photo_2019-05-20_15-23-02

photo_2019-05-20_15-24-03

photo_2019-05-20_15-24-08

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО